Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Мухаййисанинг кичик ўғлини Хайбар эшиклари ёнида ўлдириб кетишибди. Пайғамбар с.а.в.: «Ким ўлдирганига иккита гувоҳ топсанг, уни бутунича сенга бераман», дедилар. У: «Эй Оллоҳнинг Пайғамбари, иккита гувоҳни қаердан топаман. Ахир у ўшаларнинг эшиклари ёнида ўлдирилган-ку», деди. «Бўлмаса, элликта қасам ичасан», дедилар. У: «Эй Оллоҳнинг Пайғамбари, билмаган нарсамга қандай қилиб қасам ичай?» деди. Шунда Пайғамбар с.а.в.: «Бўлмаса, уларга элликта қасам ичтир», дедилар. У: «Эй Оллоҳнинг Пайғамбари, қандай қилиб уларга қасам ичтирасиз, ахир, улар яҳудийлар-ку?» деди. Шундан кейин Пайғамбар с.а.в. унинг хун ҳақини яҳудийларнинг зиммаларига бўлиб бериб, ярмига ўзлари ёрдамлашдилар». Бу уч ҳадисда Пайғамбар с.а.в. ўлдирди, деган даъвога ҳужжат - иккита гувоҳни талаб қилдилар. Биринчи ҳадисда:


«تَأْتُونَ بِالْبَيِّنَةِ عَلى مَنْ قَتَلَهُ»
«Ким ўлдирганига ҳужжат келтирасизларми?» - деган бўлсалар, иккинчи ҳадисда:


«لَكُمْ شَاهِدَانِ يَشْهَدَانِ عَلَى مَنْ قَتَلَ صَاحِبَكُمْ»
«Дўстингларни ким ўлдирганига иккита гувоҳинглар борми?» - дедилар. Учинчи ҳадисда эса:


«أَقِمْ شَاهِدَيْنِ عَلَى مَنْ قَتَلَهُ»
«Уни ким ўлдирганига иккита гувоҳ келтир», дедилар. Шулардан қотилликни исботлаш учун ҳужжат бўлиши ва бу ҳужжатнинг иккита гувоҳ экани кўриниб турибди. Демак, қотиллик иккита гувоҳ билангина ўз исботини топади. Икки гувоҳ бўлмаса, исботланмайди. Бунда ихтилоф йўқ. Фақат гувоҳларнинг иккаласи ҳам эркак бўлиши керакми, бу ҳам ҳадлар ва жазоларга хос гувоҳликми ёки бошқа гувоҳликлар каби бир эркак ва икки аёл бўлса ҳам бўлаверадими, каби

 

118-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222